Марказий Африка республикасида 27 декабрь кунига белгиланган президентлик ва парламент сайловлари 30 декабрга қолдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
13 декабрь куни Марказий Африка республикасида янги конституция бўйича референдум бўлиб ўтди. У курашаётган христиан ва мусулмон жамоаларининг ярашиш йўлидаги биринчи қадами ҳисобланади.
Иккинчи қадам умумий сайловларни ўтказиш ҳисобланади. Давлат раҳбари лавозими учун 30 нафар номзод курашмоқда.
Изоҳ (0)