Россия Давлат думасининг расмий сўровига жавобан, Мудофаа вазирлиги Сурияда шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаб келган Вадим Костенконинг ўлими муносабати билан ўтказилган суд-тиббий экспертиза марҳумнинг танасида ўлимга сабаб бўлиши мумкин бўлган зўравонлик изларини топмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Россия Мудофаа вазирлигининг статс-секретари Николай Панков депутат Валерий Рашкинга ёзма равишда расмий жавоб берар экан, кичик сержант Костенконинг ўлимига «ёқтирган қизи билан ўртада келиб чиққан тушунмовчилик» сабаб бўлганлигини маълум қилди.
Айни пайтда, Костенконинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Тергов бошқармасининг Краснодар гарнизон тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда.
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳарбий қисмда ҳарбийларнинг ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган барча шарт-шароит мавжуд.
Изоҳ (0)