«Дарё»да доимий рукн — ҳар иш куни энг муҳим янгиликларнинг кечки дайжести бериб борилади.
1. Тошкент шаҳрининг олти тумани маҳалла ва мавзеларида намуна тариқасида видеокузатув камералари ўрнатилиши бошланди. Шаҳар ҳокимлиги вакилларининг айтишича, агар фуқаро видеокузатув хизматидан фойдаланишни истамаса, бу бўйича ҳам алоҳида иш олиб борилади.
2. Туркия бош вазири Россияни империализмда айблади. Давутўғли тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келган Суриянинг Идлиб вилоятига ҳаво зарбаларини ҳам қоралади.
3. Тошкентда Янги йил тантаналари 28 декабрда бошланади. Тошкентдаги Мустақиллик майдони, Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги Roison Elektronics корхонаси олди ҳудуди ва Хадра майдонига Янги йил арчалари ўрнатилмоқда.
4. АҚШ Совет Иттифоқи бўйлаб бермоқчи бўлган ядровий зарбалари нишонида Ўзбекистон шаҳарлари ҳам бўлган. Ўзбекистонда асосан аэродромларни йўқ қилиш режаси бўлган, бироқ атом бомба тушади-ю, зарари фақат жим турган самолётларга таъсир қилардими?!
5. Зепп Блаттер футболдан кетишини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, ФИФА Ахлоқ қўмитаси куни кеча Блаттерни 8 йилга футболдан четлатган эди.
Изоҳ (0)