Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 23 декабрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролар 2016 йилнинг февраль март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2016 йилнинг март апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.
Изоҳ (0)