Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковскийга нисбатан қўзғатилган янги жиноят ишига Владимир Путиннинг алоқаси йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
«Авф этиш тўғрисидаги қарорни давлат раҳбари қабул қилади, бироқ у тергов ҳаракатлари ва халқаро қидирув эълон қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилмайди», — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Россия Тергов қўмитасининг расмий вакили Владимир Маркин Ходорковскийнинг сиртдан ҳибсга олинганлиги ва унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинганлигини маълум қилган эди.
Аввалроқ Кремль Ходорковскийга қарши янги жиноят ишига изоҳ бера туриб, Россия президенти Владимир Путин тадбиркорни авф этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда унинг бошқа жиноятларга алоқадор эканлигидан хабардор бўлмаганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)