Чимкентлик (Қозоғистон) талаба Баҳодир Чапаев бир неча ой ичида ҳуқуқбузарликка йўл қўйган 60 нафар полициячи жазоланишига эришди. Улар орасида сержантлар, майорлар, ҳатто полиция экипажлари ҳам бор, дея хабар беради «Nur.kz».
Чапаевнинг ҳаракатлари туфайли погонли ҳуқуқбузарлар давлат бюджетига 400 минг тенгедан зиёд маблағ тўлашга мажбур бўлган. Талабанинг кузатишича, йўл ҳаракатини назорат этиши лозим бўлган полициячилар ўзлари мазкур ҳаракат қоидаларини бузади: хавфсизлик камари тақмаган, ҳайдов чоғида телефондан фойдаланган, чироқларнинг яқин ёруғлигини ёқмаган, айримлари эса ўз иш қоидаларидан ҳам мутлақо бехабар бўлган.
Изоҳ (0)