Техасдаги (АҚШ) A&M университети талабалари суварак билан хайрлашув маросимини ўтказди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Суварак ўлганидан сўнг камида икки ҳафта кўзга ташланмай ётган, кейинчалик кимдир уни қоғозга ўраб, унинг ёнига «тинч ёт, суварак Роузи» деган ёзув битилган белги қолдирган. Шундан сўнг «қабр» олдида гуллар ва эсдалик буюмлари пайдо бўлди.
Суварак ҳалок бўлган жой деворидан унинг сурати ва «сени ҳеч қачон унутмаймиз» ёзуви ўрин олди. Роузи билан хайрлашув санаси ва келгуси таъзия маросимлари санаси ҳам деворга битилди.
Хайрлашувдан сўнг суварак қолдиқлари кўчага олиб чиқиб, кремация қилинди, яъни ёқиб юборилди.
Изоҳ (0)