Тошкент шаҳридаги «Минор» масжиди яқинида 17 декабрь, пайшанба куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
«‘Минор’ масжиди яқинида 17 декабрь куни юз берган ЙТҲ ҳақида гувоҳлик кўрсатмалари ва/ёки бирор ахборот бера оладиган авторегистраторлар видеоёзувларини тўплашда ёрдам сўраймиз», — дейилади хабарда. Хабарга марҳумнинг ўғли — Ботир Пўлатовнинг телефон рақами ҳам илова этилган бўлиб, гувоҳлардан (+99897)-131-07-44 рақамига қўнғироқ қилиш илтимос қилинган.
Қайд этишларича, автоҳалокат натижасида бир оила бошлиғи ҳалок бўлган. Ботир Пўлатовнинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳодиса 17 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:00—17:00 оралиғида юз берган.
«Йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ҳозирги вақтда сўроқ қилинмоқда. Ҳамшаҳарларимиздан юз берган ЙТҲ тафсилотларини тиклашга кўмак берадиган ҳар қандай ахборотни тақдим этишда ёрдам кўрсатишларини илтимос қилиб сўрардим», — деди Ботир Пўлатов.
Изоҳ (0)