CERN (Ядро тадқиқотлари бўйича Европа кенгаши) учун Тим Бернерс-Ли томонидан ишлаб чиқилган интернетдаги биринчи веб-сайт 25 ёшга тўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
20 декабрда дастлаб оммавий бўлмаган, бироқ интернет-коммуникация ва глобал тармоқларнинг кейинги ривожи учун асос бўлган биринчи веб-саҳифа ишга тушган эди.
Уни ишлаб чиқариш ғояси эндиликда глобал тармоқнинг «отаси» ҳисобланувчи Тим Бернерс-Лига тегишли бўлиб, у веб-саҳифа учун HTML тилини ҳам ишлаб чиқарган. У, шунингдек, ҳозирги кунга қадар исталган веб-браузер маълум бир интернет манзилга ўтиш учун фойдаланувчи URL идентификатори ва HTTP протоколини ҳам яратган.
Бернерс-Ли ўз фаолиятини давом эттириб, WorldWideWeb номли биринчи веб-браузерини, шунингдек, сервер учун дастурий таъминотни ишлаб чиқди. Буларни яратишда у Стив Жобснинг компанияси томонидан чиқарилган NeXT компьютерида ишлаган.
Бернарс-Лининг биринчи веб-сайтдаги саҳифаси info.cern.ch манзили бўйича жойлашган (у ҳамон амал қилмоқда).
Бугунги кунда Бернерс-Ли интернетдаги эркинлик учун фаол курашмоқда.
Изоҳ (0)