Жанубий Каролина штатидан республикачи сенатор Линдси Грэм АҚШ президентлиги учун курашдан чиққанини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
60 ёшли сиёсатчи ўз тарафдорларига қилган телемурожаатида «давлат қарзини камайтириш ва иммиграция тизимини ислоҳ қилиш йўлларининг амалга ошириш мумкин бўлган ечимларини таклиф этгани»ни таъкидлаб ўтди.
Бироқ сенатор ўз тарафдорларини президентлик учун курашаётган Республикачилардан биронтасининг номзодини қўллаб-қувватлашга чақирмади.
Грэм июнь ойида сайлов олди пойгасига қўшилган, Республикачиларнинг сайловчилари орасида унинг машҳурлиги 2—3 фоиз атрофида эди. 15 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган жорий йилдаги сўнгги теледебатларда у Республикачилар партиясидаги яққол аутсайдерлар сафига киритилган эди.
АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан Дональд Трамп, Тед Круз, Бен Карсон, Марк Рубио, Жеб Буш, Жон Кейсик, Карли Фиорина, Крис Кристи, Рэнд Пол, Рик Санторум, Бобби Жиндал ва Жорж Патаки курашни давом эттиради.
Изоҳ (0)