Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААдаги йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўзбекистонлик олимпиячиларнинг Дубай шаҳрида ўтказилган илк учрашуви КХДР олимпиячиларига қарши кечди. Унда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 4:2 ҳисобида зафар қучди, деб хабар беради «Оламспорт».
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Игорь Сергеев иккита тўп киритиб, дублга эришган бўлса, қолган икки гол Ҳусниддин Ғофуров ва Икром Алибоев ҳисобига ёзилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 декабргача Дубайда йиғин ўтказади. Ушбу йиғиндан яна иккита ўртоқлик ўйини ўрин олган. 23 декабрда Сурия, 27 декабрь куни эса Қатар олимпия терма жамоалари билан ўйинлар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)