Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида мамлакат ҳудудида сигирларни муҳофаза қилиш ва уларни сўйилишига эътиборни жалб қилиш мақсадида ўтказилган танлов ниҳоясига етди. Бу ҳақда Mashable берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Танлов иштирокчилари ижтимоий тармоқлардаги ўзининг шахсий саҳифасида #selfiewithgomata (#onasigirbilanselfi) хештегини илова қилган ҳолда, сигирлар билан бирга тушган селфи суратларини чоп этиб келди. Бир ой давом этган танлов Go Seva Parivar компанияси томонидан ноябрда уюштирилди.
Ҳиндистонда энг кўп тарқалган дин – индуизмда, сигирлар «Гау мата» (асос солувчи она-сигир) дея аталиб, муқаддас ҳайвон ҳисобланади. Ҳиндистоннинг кўплаб штатларида сигирни сўйиш тақиқланган.
Изоҳ (0)