Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Минск гуруҳи ҳамраислари кўмагида, Швейцария пойтахти Бернда Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича Арманистон президенти Серж Саргсян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўртасида учрашув бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «Report.az»

Фото: «Report.az»
Хабар беришларича, икки мамлакат етакчилари яна бир бор Тоғли Қорабоғ низосини ҳал этиш йўлларини топишга уриниб кўради. Музокаралар якуни бўйича ҳамраислар томонидан баёнот берилиши кутилмоқда.

Музокараларга киришишдан аввал ҳар икки президент Швейцария ташқи ишлар вазири Диде Буркхалтер билан учрашди. Швейцария мазкур музокараларда қатнашмаяпти, бироқ дипломатиядаги «яхши хизматлар миссияси» доирасида кўмак бермоқда.

Қайд этишларича, Швейцария ҳукумати Арманистон ва Озарбайжон президентлари ўртасидаги учрашув айнан қаерда бўлаётганини хавфсизлик нуқтаи назаридан сир тутмоқда. Алиев ва Саргсян ўртасидаги сўнгги музокаралар 2014 йил 27 октябрда бўлиб ўтганди.

Маълумот учун, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ юзасидан қуролли низо 1990 йилларда юз берган бўлиб, фаол жанговар ҳаракатлар 1991—1994 йиллар давомида кузатилган, оқибатда 1 миллион киши қочоққа айланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар