АҚШ Туркиянинг Инжирлик шаҳри яқинидаги ҳарбий базасидан 12 та F-15 русумли Eagle ва Strike Eagle (қирувчи-бомбардимончи) туридаги ҳарбий самолётларини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШнинг Европа ҳарбий қўмондонлиги хабарида таъкидланишича, самолётлар 2015 йил ноябрь ойида ушбу базага вақтинча юборилган эди. Ҳарбий самолётлар Туркиянинг Белек шаҳрида бўлиб ўтган G20 саммитида хавфсизликни таъминлаб турган.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД жангарилари 15—16 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия вилоятида бўлиб ўтган G20 саммити чоғида терактлар содир этиш режасини ишлаб чиққан эди.
Изоҳ (0)