Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитой халқ банки юаннинг долларга нисбатан курсини 64 базис пунктга пасайтирди: айни пайтда 1 доллар 6,4559 юанни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

The Wall Street Journal нашрининг таъкидлашича, Хитойда инфляциянинг юқори даражаси кутилаётгани туфайли мазкур қарор қабул қилинган. Ривожланаётган бозорларнинг ўсиш суръати ва хом ашё маҳсулотларига нарх кескин пасаймоқда, Хитойнинг алмашув курси борасидаги режалари эса мавҳумликнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.

Юаннинг келгусида янада  тушиб кетишининг олдини олиш учун Хитой расмийлари валюта захираларини сота бошлади, шунингдек, хавфсирашлар олдини олиш учун кучли валюта яратилиши ҳақида ҳам маълум қилинди. Жумладан, Хитой раиси Си Цзиньпин Сиэтлдаги чиқиши чоғида мамлакат юанни заифлаштирмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) юанни доллар, евро, иена ва фунт стерлинг қатори ўзининг захира валюталари сирасига киритгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар