Триполи шаҳрининг шарқида бир-бири билан хусуматлашиб келган гуруҳлар ўртасида бўлиб ўтган шиддатли тўқнашувлар натижасида камида саккиз киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Tunisie Numerique берган маълумотларга асосан, «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлган етти нафар гуруҳ аъзоларидан ташқари, яна бир нафар тинч аҳоли вакили олган жароҳатлари туфайли шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
2011 йил февраль ойида бошланган ҳалқ қўзғолони ва ундан кейинги уруш, мамлакат етакчиси Муаммар Қаддафийнинг тахтдан туширилишига ва қатл этилишига сабаб бўлиб, давлатни бир-бирига қарши бўлган икки гуруҳга бўлинишига олиб келди. Қуролли тўқнашувлар Триполини эгаллаб турган исломий ҳукумат ва шарқдаги умумжаҳон эътироф этган қонуний ҳукумат ўртасида содир бўлмоқда.
Изоҳ (0)