Reality Editor («Реалликни таҳрирлаш») деб номланувчи мобил дастурни Массачусетс технология институти фойдаланувчи интерфейслари лабораторияси муҳандислари ишлаб чиқди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Reality Editor ҳозирча фақат iOS-қурилмалар учун мўлжалланган. У қандайдир қурилма билан ўзаро биргаликда ишлаётган бошқа қурилмани муайян ҳаракатларни амалга ошириш учун дастурлаш имконини беради.
Дастур экранида тўлдирилган реаллик акс этади, унда бизга таниш бўлган дунё суратини кўрсатмалар, тасвирлар билан тўлдирилган ҳолда кўриш мумкин. Уй ёки офисдаги объектларни бирлаштириш орқали кўплаб кундалик ишларни бажариш мумкин, масалан, машинага ўтириш чоғида кондиционерни ўчириш, ёки хонадаги чироқ ва телевизорни битта ёқиб-ўчиргич билан ўчириш мумкин.
Алоқа ўрнатиш учун смартфон ёки планшет камерасини «ақлли» обеткларга қаратиш ва экранда уларни чизиқ билан бирлаштириш керак. Дастурда объектлар уларга туширилган ва QR-кодлар тамойилида ишлайдиган махсус нақшлар ёрдамида таниб олинади.
Изоҳ (0)