Америкалик биомуҳандислар ва микроэлектроника мутахассислари дунёдаги биринчи микрочипни ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Кремний микроэлектроникаси ва биологик тизимлар элементларини битта таркибий қисмга бирлаштиришга муваффақ бўлишди.
Чип асосини алоҳида ёғ мембранаси ташкил қилади. У АTФ (аденозинтрифосфат) молекулалари ичидаги энергияни электр токига айлантиради, у микросхема деб ҳисобланиши мумкин.
«Энди чипларни энергия тўплашга ёки, ҳатто, молекулаларни таниб олишга ўргата олишимиздан хурсандмиз. Бошқача қилиб айтганда, чип ‘ҳидлай олади’ ҳамда ‘мазасини кўра олади’», — деди Колумбия университети физика олими Кен Шепард.
Инновацион микрочип учун қувват манбаи ролини АTФ молекулалари бажаради. Чип АTФга бой муҳитга тушганида у ушбу энергиядан қувватланади ва уни электр токига айлантиради.
Шепард сўзларига кўра, тирик микрочипдан муҳитда токсинлар, масалан, рак ҳужайралари бор-йўқлигини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Қурилма, шунингдек, портловчи моддаларни қидириб топишга ўргатилган итлар ўрнини ҳам боса олиши мумкин.
Изоҳ (0)