Американинг Apple корпорацияси Тайвань шимолида янги лаборатория очди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Bloomberg агентлигининг вазиятдан хабардор манбаларига кўра, ушбу лабораторияда Apple муҳандислари дисплей ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари устида ишлаш билан шуғулланади. Лонгтан шаҳрида жойлашган лабораторияда камида 50 нафар муҳандис ишлаб, iPhone ва iPad учун дисплейлар ишлаб чиқмоқда.
Лабoратория ҳақида батафсилроқ маълумотлар берилмаяпти. Apple корпорацияси ҳам бу ахборотни изоҳлаганича йўқ.
Изоҳ (0)