Jaguar Land Rover Словакияда бир миллиард фунт стерлинг эвазига (1,5 миллиард доллар атрофида) янги завод қуришни режалаштирмоқда. Британияликлар лойиҳани шарқий Европадаги мазкур давлат ҳукумати билан келишиб олгани билдирилмоқда, дея хабар беради Motor.
Словакия ғарбидаги Нитра шаҳрида барпо этиладиган корхонада тахминан 2800 киши меҳнат қилади. Қурилиш ишлари 2016 йилда бошланади, 2018 йил охирларида эса конвейердан биринчи автомобиллар чиқади. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 150 минг автомобилни ташкил этади, кейинчалик бу кўрсаткич янада ошиши мумкин.
Янги корхонага эҳтиёж JLR'нинг Буюк Британиядаги учта корхонаси ҳам бор қувватда ишлаётгани билан изоҳланди. Словакияда 2018 йилда тақдим этиладиган янги авлод Land Rover Defender йўлтанламас автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)