АҚШ давлат департаментида Владимир Путиннинг Москва «Сурия озодлик армияси»ни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди, деб ёзади «Газета.ru».
Америка дипломатияси вакили сўзларига кўра, Вашингтонга Путиннинг гаплари ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслиги қоронғу.
Нашр эслатишича, аввалроқ Пурин «Сурия озодлик армияси»нинг 5 мингдан зиёд кишилик қисмлари ҳукумат қўшинлари билан ҳамкорликда жангарилар нуқталарига ҳужум қилаётганини айтган эди. Президент сўзларига кўра, Россия уларга ҳаводан туриб кўмаклашмоқда ва ўқ-дорилар билан таъминлаб турмоқда.