Facebook раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоққа чақалоқ Макснинг навбатдаги фотосини жойлаштирди. Сурат остига «Яна бир марта пастга, бундай одимлардан минглаб бўлади» деган жумла изоҳ сифатида қолдирилган. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Цукерберг ва унинг турмуш ўртоғи Приссилла Чан 1 декабрь куни қизли бўлди. Шундан сўнг жуфтлик Facebook’даги акцияларининг 99 фоизини (ҳозирги вақтда уларнинг қиймати 45 миллиард долларга тенг) хайрия мақсадларига йўналтиришини эълон қилди.