Суперерни Қуёш тизими чеккасида кузатишди
Швеция ва Мексика астрономлари Қуёш тизимининг олис чеккаларида суперерлар бор, деб гумон қилмоқда. Ўз тадқиқотлари натижаларини муаллифлар arXiv.org сайтида эълон қилди.
Олимлар фикрича, улар аниқлаган осмон жисми Қуёш тизимида маълум бўлган объектларнинг энг узоқдагиси бўлиб чиқиши мумкин. Олимларда мавжуд маълумотлар ҳозирча унинг ҳажми ва Ердан қанчалик олисда эканлигини аниқ айтиш имконини бермайди.
Астрономлар ALMA обсерваториясида кузатувлар олиб борди ва икки марта: 2014 йил июлида ва 2015 йил майида потенциал суперерни кўрди.
Олимлар аниқланган объект Ердан икки марта каттароқ ва Қуёшдан 300 астрономик бирлик узоқлигида жойлашган суперер; Ердан 100 астрономик бирлик масофасидаги митти сайёра; Ердан 20 минг астрономик бирликда жойлашган жигарранг митти сайёра деган учта гипотезани илгари сурмоқда.
Аввалроқ «Спицер» телескопи орқали олиб борилган кузатувлар Қуёшдан 21 ёруғлик йили масофасида Ерга ўхшаш сайёра мавжудлигини тасдиқлагани, бугунги кунда у (HD 219134b) Ерга энг яқин бўлган ерсимон сайёра эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Суперер — Ердан оғирроқ, бироқ Юпитер ва Сатурндан енгилроқ бўлган сертош сайёра ёки экзосайёра (Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган сайёра)дир.