Муҳожирликда яшаётган 40 ёшли Ганнибал Қаддафий Ливанда гаровга олинди, сўнг ўғрилар томонидан воситачи орқали хавсизлик органларига топширилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» «Ан-Наҳор» газетасига таяниб.
Марҳум Ливия раҳнамосининг ўғли нефть бизнеси билан шуғулланади, у ливанлик модель Алина Скаффга уйланган бўлиб, тез-тез Байрутга келиб туради.
Уни ўғирлаб кетганлар маҳаллий шиалар гуруҳларига алоқадор. Ҳодиса Ливияда 1978 йилда шиалар имоми Мусо Садранинг сирли равишда ғойиб бўлиши билан боғланган.
Ганнибал гаровда бир неча соат давомида бўлди. У, аввалроқ ўғрилар томонидан тарқатилган видеоёзувда, ундан ғойиб бўлган имом ва унинг икки ҳамроҳи ҳақида маълумот талаб қилишганини айтди.