Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Бишкекда махсус операция ўтказди. Операция давомида халқаро террорчилик ташкилотининг икки нафар аъзоси йўқ қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
«‘Восток-5’ микрорайонида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси кучлари томонидан ўтказилган аксилтеррорчилик операцияси давомида халқаро террорчилик ташкилотининг гуруҳларидан бири ҳисобланган жиноий тўданинг фаолияти тугатилди. Қўлга олиш чоғида жиноятчилар қуролли қаршилик кўрсатди», — дейилади бошқарма хабарида.
Махсус хизмат террорчилик гуруҳининг йўқ қилинган аъзолари бир қатор оғир жиноятлар, жумладан, участка милиционерининг ўлдирилишига алоқадорлигини маълум қилди.
Махсус операция давомида МХДҚ махсус бўлинмаси ходимларидан бири яраланган.
Йўқ қилинган террорчилар Бишкек ва Чуй вилояти ҳудудида теракт содир этиш ниятида бўлганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)