«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2015 йил 4 декабридан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 177,23 долларгача пасайтирганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар беради.
Жорий йилда тарифлар бунгача ҳам бир неча марта: 1 январдан 1 Мбит/с учун 259,29 долларгача, 7 январдан 257,42 доллар, 8 январдан 253,74 доллар, 22 январдан 251,94 доллар, 27 февралдан 240,2 доллар, 17 мартдан 233,27 доллар, 2 июндан 219,01 доллар, 11 июндан 206,97 доллар, 1 июлдан 205,12 доллар, 22 июлдан 204,01 доллар, 3 августдан 202,9 доллар, 1 октябрдан 201,83 доллар, 9 октябрдан 199,68 доллар, 1 декабрдан 190,07 доллар, 2 декабрдан 185, 17 доллар ва 4 декабрдан 177,23 долларгача арзонлаштирилди.
Изоҳ (0)