Ёнғин Финляндиянинг Тампер шаҳридаги муҳожирларни қабул қилиш марказида 9 декабрь куни тунда содир бўлди. Бу ҳақда Yle телекомпанияси берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Ёнғин содир бўлган жойдан 100 га яқин киши эвакуация қилинган.
Ёнғин бартараф этилиб, аҳоли марказ биносига кечанинг ўзидаёқ қайтган. Оловнинг бошқа иншоотларга ўтиб кетиш хавфи бўлмаган.
Зарар кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.
Ҳодиса қасддан ўт қўйилган деган эҳтимол билан текширилмоқда ва иш бўйича ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
Изоҳ (0)