Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик биомуҳандислар ва микроэлектроника мутахассислари дунёдаги биринчи микрочипни ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Кремний микроэлектроникаси ва биологик тизимлар элементларини битта таркибий қисмга бирлаштиришга муваффақ бўлишди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Чип асосини алоҳида ёғ мембранаси ташкил қилади. У АTФ (аденозинтрифосфат) молекулалари ичидаги энергияни электр токига айлантиради, у микросхема деб ҳисобланиши мумкин.

«Энди чипларни энергия тўплашга ёки, ҳатто, молекулаларни таниб олишга ўргата олишимиздан хурсандмиз. Бошқача қилиб айтганда, чип ‘ҳидлай олади’ ҳамда ‘мазасини кўра олади’», — деди Колумбия университети физика олими Кен Шепард.

Инновацион микрочип учун қувват манбаи ролини АTФ молекулалари бажаради. Чип АTФга бой муҳитга тушганида у ушбу энергиядан қувватланади ва уни электр токига айлантиради.

Шепард сўзларига кўра, тирик микрочипдан муҳитда токсинлар, масалан, рак ҳужайралари бор-йўқлигини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Қурилма, шунингдек, портловчи моддаларни қидириб топишга ўргатилган итлар ўрнини ҳам боса олиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи