Россия бош вазири Дмитрий Медведев Украина томонидан Қримга электр энергия узатишни тўхтатилишини геноцидда, яъни ― сиёсий, ирқий, миллий, этник ёки диний асослар бўйича муайян гуруҳ ёки бутун халқни йўқ қилишда айблади. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Медведевнинг айтишича, Россия ҳукумати электр энергия узатишнинг тўхтатилишига тайёр бўлган ва Қрим инқирозга учрагани йўқ.
2015 йил 21 ноябрга ўтар кечаси Украинада яриморолга энергия етказиб берувчи линия таянч қурилмалари портлатилгандан кейин, Қрим электр таъминотисиз қолди. Бунинг оқибатида, Қримда электр энергиясининг таъминоти тез-тез тўхтатилиб, ўқув юртларида таътил эълон қилинган ва дам олиш оромгоҳлари дам олувчиларни қабул қилмай қўйган.
Маҳаллий электр ишлаб чиқариш манбалари Қрим эҳтиёжининг 30 фоизга яқинини қоплайди.
2015 йил 2 декабрда Россиянинг Краснодар ўлкасидан яриморолга ўтказиб келинган энергия кўпригининг биринчи линияси ишга туширилди.
8 декабрда эса, Украина томонидан Қримга энергия узатиш қисман йўлга қўйилиб, жами тўртта линиядан бири ишга туширилди.
Изоҳ (0)