Бразилия Олий суди мамлакатнинг амалдаги президенти Дилма Руссеффга нисбатан импичментни (ишончсизлик билдириш) кўриб чиқишни 16 декабрга қолдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Руссефнинг рақиблари конгрессдаги унинг ишини кўриб чиқувчи комиссияда назоратни қўлга олиб, 65 ўриндан 39 тасини қўлга киритган. Шу билан бирга, 27 штат губернаторидан 16 нафари импичмент учун конституциявий асос етарли эмаслигини таъкидлаган. Президентнинг ўзи парламентни унга қарши ишни кўриб чиқиши учун анъанавий қишки танаффусдан воз кечишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия президенти Petrobras нефть компаниясида қўлланилган фирибгарлик тизими орқали қўлга киритилган маблағлардан сайловолди кампаниясида фойдаланганликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)