Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралиянинг Peking Duk гуруҳи мухлиси Дэвид Спарго ўзини мусиқачилардан бирининг қариндоши сифатида таништириб, Мельбурндаги концертда саҳна ортига ўтишга муваффақ бўлди, деб ёзади TJournal.

Скриншот: TJournal

Скриншот: TJournal

Соқчи йигитнинг гапларига ишонмагач, у гуруҳнинг «Википедия»даги саҳифасини кўрсатди. У ерга Дэвид бир неча дақиқалар аввал ўзи тузатиш киритган ва биринчи хатбоши охирига «Family David Spargo» («Оила аъзоси Дэвид Спарго») дея қўшиб қўйган эди.

Саҳна ортига ўтиб, Спарго мусиқачилар билан танишди ва уларга ўз ҳийласини ошкор қилди. Улар эса бундан шунчалик таъсирландики, Дэвид ҳақида ижтимоий тармоқ саҳифаларида ёзди, шунингдек, концертдан сўнг у билан вақт ўтказиб, телефон рақамини олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди