Ўзбекистон халқ артисти, актёр Эркин Комилов кино ва театр ижодкорларининг олдидаги вазифа бу — замон қаҳрамонини гавдалантириш эканлигини яна бир бор эслатиб ўтди. Бу ҳақда санъаткор «Даракчи» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Ижодкорларнинг олдидаги вазифа бу — замон қаҳрамонини гавдалантириш. Афсуски, драматургиямиз оқсагани боис, бугун экранда замон қаҳрамонлари йўқ», — деди Эркин Комилов.
«Замон қаҳрамони бу — осмонимиз мусаффолиги, юртимизнинг тинчлигини таъминлаётган чегарачилар ва, албатта, осойишталигимизга путур етмаслиги учун одилона сиёсат олиб бораётган Президентимиз», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон халқ артисти.
Изоҳ (0)