Муниса Ризаева бир неча йил аввал «Тўйга чиқмайман» деб, эндиликда тўй хизматларида қатнашаётгани сабабини изоҳлади. Хонанда бу масалага «Суғдиёна» газетасига берган интервьюсида тўхталиб ўтди.
«Тўй хизматларига боришнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Тўғри, бир неча йил аввал: ‘Тўйга чиқмайман’, — дегандим. Аммо кейинчалик фикрим ўзгарди», — деди Муниса Ризаева.
«Одамлар яхши кунларида сизни кўришни исташаяптими, демак, талаб бор. Қандай қилиб рад этасиз?!», — дея қўшимча қилди хонанда.
Изоҳ (0)