Россия Тергов қўмитаси «Олимпийский» спорт комплекси эгаларидан бири Дмитрий Шумковнинг «Москва-Сити» мажмуасидаги ўлими юзасидан текшириш ўтказмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Ушбу ҳодиса юзасидан терговолди текшириши ўтказилмоқда», — деди Тергов қўмитаси пойтахт бош бошқармаси раҳбари ёрдамчиси Юлия Иванова.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Россиянинг «Олимпийский» спорт комплекси эгаларидан бири Дмитрий Шумков «Москва-Сити»даги ишчи кабинетида ўз жонига қасд қилганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)