Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков президент маъмурияти узоқ масофага юк ташувчи ҳайдовчиларнинг «Платон» тизимига қарши намойишлари билан боғлиқ вазият юзасидан шуғулланмаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Биз аввал таъкидлаганимиздек, бу вазият президент маъмурияти кун тартибига кирмайди деб ҳисоблаймиз. Бу масала шу соҳадаги бошқарманинг кун тартибига киради. Кўриб турганимиздек, маълум бир чоралар кўрилмоқда ва бу мавзуга қизиқувчи кишилар ўз саволларига жавоб олиши мумкинлигига умид қиламан», — деди Песков.
Песковнинг сўзларига қараганда, бу масала Транспорт вазирлиги ва Давлат думаси томонидан кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ Давлат думаси узоқ масофага қатновчи ҳайдовчилар учун «Платон» юзасидан тўлов амалга оширилмаганлик учун жаримани 100 баробарга қисқартирди.
Изоҳ (0)