Африка иттифоқи хавфсизлик кучлари қўмондони ва 2009 йилги тўнтаришдан сўнг Гвинея президенти вазифасини бажараётган генерал Секуба Конате АҚШ судида йирик миқдордаги нақд маблағларнинг контрабандасидаги айбини, шунингдек, ёлғон гувоҳлик берганлигини тан олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Конатега нисбатан айблов май ойида эълон қилинган эди. АҚШ Адлия вазирлигининг маълум қилишича, 51 ёшли генералнинг иши бўйича суд жараёни Американинг Александрия шаҳрида (Виргиния штати) бўлиб ўтган.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Конатега беш йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда. Ҳарбийга нисбатан ҳукм 19 февраль куни чиқарилади.
Изоҳ (0)