Туркия ва Хитой Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия билан ҳамкорликда Хитойдан Европага юкларни Россияни айланиб ўтиб ташиш тўғрисидаги консорциумни таъсис этди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар беради.
Тегишли келишув 28 ноябрь куни Истанбулда йирик транспорт-логистика операторлари вакиллари томонидан имзоланди.
Хитой—Туркия—Европа Транскаспий транспорт йўналиши имкониятлари презентацияси давомида келишувга эришилди. Ушбу лойиҳа доирасида 2016 йил давомида Грузия ҳудуди орқали Хитойдан Туркия ва Европа йўналишида бир неча минг илк контейнерларни ташиш режалаштирилган.
Томонлар, шунингдек, келгуси йилда Украина орқали Шимолий ва Шарқий Европага юкларни таший бошлашни режалаштирмоқда.