Башар Асад Сурия бўйича тинчлик битими Парижда эмас, Прагада имзоланиши мумкинлигини маълум қилди. Сурия президенти бунга Франциянинг терроризмни қўллаб-қувватлашини сабаб қилиб кўрсатди, деб хабар беради «Европейская правда».
Аввалроқ тинчлик битимини Прагада имзолаш мумкинлиги ҳақида Чехия президенти Милош Земан маълум қилган эди. Бунинг эҳтимоли мавжуд эканлигини Асад тасдиқлади.
«Тинчлик битими Прагада имзоланиши мумкин. Сурияликлар тинчлик конференциясини Францияда ўтказилишини хоҳламасликларини маълум қилган бўларди. Чунки Франция терроризмни қўллаб-қувватлайди ва урушни илгари суради», — деди Сурия президенти.
Изоҳ (0)