1 декабрь, сешанба куни Руминияга Германиядан 70 га яқин АҚШ ҳарбий техникаси етказилади. Бу ҳақда Пентагоннинг расмий вакили Жефф Дэвис маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Дэвиснинг айтишича, ушбу алмашув «Атлантик қатъият» операцияси доирасида бажарилмоқда. Шунингдек, декабрь ойида Болгария ва Литвага ҳам АҚШ ҳарбий техникаси етказилиши кўзда тутилган. Бу ҳаракатлар ўқув-ҳарбий машғулотларини ўтказиш самарали ва қулай бўлиши учун амалга оширилаётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)