Туркия ҳукумати армиянинг уч нафар юқори мансаб вакилини жосуслик ва террорчилик ташкилотини бошқаришда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» Anadolu агентлиги маълумотига таяниб хабар беради.
Истанбул прокурори Ирфан Фиданнинг сўзларига қараганда, генерал Иброҳим Айдин, истеъфодаги полковник Бурҳониддин Жиҳангирўғлу ва генерал Ҳамза Желепўғлуга нисбатан қуролланган террорчилик гуруҳини шакллантириш ва унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, жосуслик ва мамлакат ҳукуматини ағдаришга уриниш юзасидан айблов эълон қилинган.
Уч нафар гумонланувчи Истанбул судига Туркия Миллий разведка ташкилотига қарашли юк машиналарини текшириш бўйича тергов иши доирасида чақирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Туркияни ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларига ёрдам кўрсатишда айблаган эди.
Изоҳ (0)