РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия 2016 йилнинг 1 январидан Туркия билан визасиз режимни тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Россия Федерацияси раҳбарияти томонидан ҳозирда Россия ва Туркия Республикаси ўртасида амал қилаётган визасиз режимни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди», — деди Лавров.
Вазирнинг сўзларига қараганда, россияликлар учун Туркия реал хавф туғдиради.
Лавров, шунингдек, Туркия орқали жангариларни турли йўналишлар бўйича жойлаштириш йўлга қўйилганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)