Кремний водийсидаги ахборот технологиялари компанияларнинг шиддатли ўсиб бораётгани уларни фаолият учун янги маконларни излашга мажбур қилмоқда. Кабинетлар ва музокара хоналаридан иборат эски иншоотлар соҳа эҳтиёжларини қондира олмаяпти — компанияларга ходимлар бир-бири билан осон мулоқот қила олиши учун янада каттароқ ҳудудлар керак бўлмоқда.
Яқин бир неча йил ичида Сан-Франциско атрофидаги шаҳарчаларнинг қиёфаси сезиларли янгиланади — Apple, Facebook, Uber каби компаниялар ўзи учун янги бинолар қурмоқда. «Vc.ru» таҳририяти Кремний водийсидаги йирик компанияларнинг янги идораларини бир фотогалереяга жамлади.Apple
Apple’нинг Купертинодаги бўлажак идораси, компания ходимлари бир-бири билан кўпроқ мулоқотда бўлиши учун, ҳалқа кўринишида тайёрланган. Лойиҳа Apple асосчиси Стив Жобс томонидан тасдиқланган.Samsung
2015 йил сентябрида очилган Samsung’нинг Америкадаги бош қароргоҳи майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этади, у Сан-Хосе шаҳрида (Купертинодаги Apple бош қароргоҳидан 19 километр масофада) жойлашган. Кампус дизайни устида NBBJ фирмаси ишлаган — бу ташкилот Boeing заводларидан бири ва Reebok’нинг бош қароргоҳини ҳам лойиҳалаштирган.
Қаватлар оралиғидаги катта ва кенг майдонлар ходимларга бир-бирлари билан тез-тез учрашиб туриш имконини беради.Ўзининг янги бош қароргоҳи лойиҳасини тайёрлаш учун Google британиялик икки дизайнер — BIG бюроси асосчиси Бярке Ингелс ва Heatherwick Studio асосчиси Томас Хезервикка мурожаат қилди.
Янги бинолар ҳаракатланувчи енгил блоклардан қурилади ва компаниянинг у ёки бу бўлими эҳтиёжларига асосан, уларнининг жойини ўзгартириш ва қайтадан қуриш мумкин бўлади.Autodesk
3D-лойиҳалаштириш учун дастурий таъминот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компаниянинг янги бош-қароргоҳи Сан-Францискода жойлашган. Autodesk ходимлари умумий майдони 35 минг квадрат фут бўлган янги иншоотга кўчиб бўлган.
Бинода тоннеллар — компаниянинг турли бўлимларини бир-бири билан боғлаб турувчи махсус йўлаклар бор.
Uber
Uber’нинг ҳозирги бош қароргоҳи бошқа АТ-компаниялари офисларига ўхшамайди. Бино интерьерида оддий бетон пол ва оппоқ деворлар билан ёнма-ён қимматбаҳо материаллардан, масалан, заранг, мис, мармар, ониксдан фойдаланилган.Меъморларнинг ғояси бўйича, бу ҳолат компания сервисларининг икки асосий йўналиши — Uber Black ва Uber X’ни намоён этади.
Uber офисида махсус девор жойлашган бўлиб, унда реал вақт режимида фойдаланувчиларнинг сафарлари акс этган инфографика кўрсатиб турилади.
Бироқ компания янги, умумий майдони 423 минг квадрат фут бўлган бинога кўчиб ўтишни режалаштирмоқда.
Компаниянинг янги бош қароргоҳи бир-бири билан кўприклар орқали боғланган икки бинодан иборат бўлади. Бу ерда ҳам кенг маконлар ва галереялар кўп бўлади.
Cisco
Cisco компаниясининг янги офиси Сан-Францискода жойлашган, компания унга 2013 йили кўчиб ўтган. Бинода музокаралар учун мўлжалланган «очиқ» хоналар, дам олиш учун мўлжалланган норасмий меҳмонхоналар, шунингдек, дизайнерлик мебеллари кўплаб топилади.Dropbox
Geremia Design дизайнерлик компанияси Dropbox офисини тайёрлашда умумий ҳудудларга асосий эътиборни қаратди — махсус ёриткичлар, пардозлаш материаллари, учрашув ва йиғилишлар ўтказиш учун кенг майдонлар.Nvidia
Бош қароргоҳни лойиҳалаштириш ишлари билан Gensler дизайн-студияси шуғулланмоқда. Уларнинг ғояси бўйича, Nvidia’нинг янги офиси биринчи қавати умумий бўлган иккита учбурчак бинодан иборат бўлади.Бундан ташқари, иншоотларнинг бир қисми унча катта бўлмаган эҳром кўринишида қуриладиган ва майса билан майдонлар остида бўлади.
Қароргоҳда ходимларнинг ўзаро учрашувлари учун жойлар анча кўп.
Twitter ходимлари учун шаҳар манзараси кўриниб турадиган катта ошхона:
Изоҳ (0)