Вена шифохонасида 19 ёшли Александр Хожянинг вафотидан сўнг, Руминия пойтахтидаги тунги клубда юз берган ёнғин қурбонлари сони 60 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг журналистларга маълум қилишича, ҳозирги пайтда Нидерландия, Норвегия, Швейцария, Австрия, Бельгия, Германия ва Исроил шифохоналаридаги 28 нафар жабрланганнинг аҳволи оғир эканлиги қайд этилмоқда.
Бухарест шифохоналарида эса ҳозирда 40 нафар жабрланган бўлиб, улардан ўн нафарининг аҳволи ўта оғир эканлиги маълум қилинган.
30 октябрь куни юз берган ёнғиндан жабрланган 200 киши касалхоналарга ётқизилган эди. Шундан буён қурбонларнинг сони тўхтамасдан, ўсиб бормоқда.
Изоҳ (0)