Россия бош вазири Дмитрий Медведев давлат ва муниципал эҳтиёжлар учун харидларда хориж дастурий таъминоти иштирокини тақиқлаш бўйича қарорни имзолади. Мазкур ҳужжат Россия ҳукумати сайтида эълон қилинди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Ҳужжатга биноан хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган дастурий таъминотни давлат ва муниципал эҳтиёжлар учун харид қилишга тақиқ ўрнатилмоқда», — дейилади қарорга илова қилинган маълумотномада.
Ҳукумат қарорига кўра, буюртмачилар Россияда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот билан чекланишга мажбур, бироқ зарур функциялар ва техник шартларга эга дастурий таъминот мамлакатда бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Изоҳ (0)