«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бош директори Абдурашид Абдумўминов интернет-тарифлар қандай омиллар асосида белгиланишини тушунтирди, дея хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.
«Ўзбектелеком» раҳбарининг сўзларига кўра, интернет тарифлари қуйидаги омиллар асосида белгиланади:
- интернет хизматлари бозорида нархларнинг рақобатбардошлилиги;
- кейинги ҳисобот ва прогноз давридаги даромад, харажат ва фойда кўрсаткичлари;
- интернет тармоғига Халқаро коммутация маркази орқали чиқиш харажатлари;
- интернет хизматларини кўрсатувчи телекоммуникация тармоғи ва тегишли қурилмалар харажатлари (мутахассислар, қурилмалар амортизацияси, солиқлар ва мажбурий тўловлар, коммунал тўловлар ва ҳ.к.).
Изоҳ (0)