2014 йилда iPhone 6 сотиб олган Екатеринбург фуқароси Apple’нинг Россиядаги ваколатхонасидан, компания унинг носозлик бўйича берган шикоятини қондирмагани ва зарарни дарҳол қопламагани туфайли, телефон нархининг уч бараварида товон пули ундириб олди, дея хабар бермоқда TJournal.
Борис исмли эркакнинг сўзларига кўра, уч ой яхши ишлагач, телефон вақти-вақти билан қотиб қола бошлаган, бир куни эса ўчиб қолган ва қайта ёнмаган. Сервис марказида эркакка iPhone носоз экани ва уни таъмирлаб бўлмаслигини айтишган.
Борис телефон моделини ўзгартириш ниятида Apple’дан пулини қайтариб беришни сўради. Компания мижозга худди шу моделдаги янги телефонни олишни ёки пулини 2014 йил декабрь ҳолатидаги курс бўйича қайтариб олишни таклиф қилди. Бироқ рубль курси тушиб кетгани сабабли, таклиф этилган вариантларнинг ҳеч бири Борисни қониқтирмади ва у компанияни судга берди.
Екатеринбургнинг Киров тумани суди эркакнинг талабларини қондирди. Apple’нинг Россиядаги офисидан нафақат iPhone’нинг эски нархини, балки эски ва янги нарх ўртасидаги фарқ ва жарималарни ундириб олишга қарор қилинди. Иш бўйича қарор июль ойида қабул қилинган бўлса-да, у энди қонуний кучга кирди.
Изоҳ (0)