Хонанда Гули Асалхўжаева овозини йўқотгани йўқ. Бу ҳақда, хонанданинг маъмури Равшан Хўжаевга асосланиб, «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Шунчаки, Мурод Манзур қўшиқни ўз овоз тембрида, мустақил равишда куйлаб, қўшиқ тайёр бўлганидан сўнг Гулини бирга дуэт куйлашга таклиф қилди, яъни, ушбу қўшиқ икки хонанда томонидан бир вақтда куйланмаган», — деди Хўжаев.
Гули Асалхўжаеванинг маъмури сўзларига кўра, хонанда қўшиқни ўз овоз тембрида эмас, Мурод Манзурнинг овоз тембрига мослаб куйлашга ҳаракат қилган. «Шунинг учун Гулининг ижроси бироз ғалати чиққан», — дея қўшимча қилди Хўжаев.
Изоҳ (0)