Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилаётган Infolib—2015 IV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасидаги матбуот анжуманида Сардор Милано Тошкентдаги яккахон концертига тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани ҳақида гапириб ўтди ва фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.
«Дастур ранг-баранг бўлиши режалаштирилмоқда. Яккахон концерт дастуримда ‘Главная сцена’да янграган барча қўшиқларимни ижро этаман. Мени ижроимга ёш чолғучилар оркестри жўр бўлади. ‘Queen’ гуруҳининг қўшиқлари янграйди.
Айтганча, концерт 27 ноябрда бўлиб ўтиши ҳақидаги маълумот ёлғон. Концерт бўлиб ўтади, аммо биз ҳозирча кунини белгилаганимиз йўқ. Бироқ менга етиб келган миш-мишларга кўра, ушбу концертга чипталарни тарқатишаётган экан. Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг», — деди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Сардор Милано «Главная сцена» лойиҳасининг суперфиналида ғолиб чиққанди.
Изоҳ (0)