Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 12 ноябрь куни ёш қўшиқчилар Сардор Милано ва Сабина Мустаева билан матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.
Сабина Мустаева — «Голос. Дети» (2-мавсум) лойиҳаси ғолибаси. У 2000 йил 16 июнда Тошкент шаҳрида туғилган, ҳозирда 94-мактабда таълим олади. Сабина лойиҳада ғолиб чиққанидан кейин ўз мактабида қандай кутиб олишгани, синфдошлари билан муносабатлари ва ҳаётдаги мақсадлари ҳақида гапирди.
Сардор Милано — «Х-фактор. Главная сцена» танлови ғолиби. 1991 йил 14 сентябрда Тошкентда туғилган. Сардор режалаштираётган яккахон концерти ва оила билан боғлиқ режалари билан ўртоқлашди.
Бу тадбир Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилаётган Infolib—2015 IV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)