«Сурхон» гуруҳи аъзоларидан бири Аркадий Нам таътилга чиққан. Бу ҳақда, гуруҳ матбуот котиби Ёдгорбек Юксалга асосланиб, «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Дарҳақиқат, Аркадий Нам айрим сабабларга кўра таътилга чиқиб, гуруҳни вақтинчалик тарк этгани рост. Аммо бу баъзи мухлислар ўйлаганидек, «Сурхон» гуруҳи парчаланади, дегани эмас», — деди Юксал.
Қайд этишларича, Аркадий Нам ўрнига «Сурхон»га бошқа ижодкор қабул қилинмайди. Нам қайтгунича «Сурхон» гуруҳи Тўлқин Файз, Илҳом Сурхон ва Одил Каримов иштирокида ижодни давом эттиради.
Изоҳ (0)